Умумий ўрта таълим сифатини янги босқичга кўтариш вазифаси қўйилди

2018.07.18 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Кейинги йилларда таълим соҳасининг барча босқичларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш бўйича фармон ва қарорлар қабул қилинди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 30 сентябрдаги қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлигининг бошқарув тизими такомиллаштирилди, асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. Яқинда вазирлик раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилиб, ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш орқали таълим сифатини ошириш бўйича кўплаб вазифалар қўйилди.

Йиғилишда ушбу кўрсатмалар асосида ишлаб чиқилган халқ таълими тизимини ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти ўтказилди.

Президент педагогларнинг ойлик маошини, жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берди.

Турли назорат органлари томонидан ўқитувчилар фаолиятини текширишларни чеклаш, педагогларни ободонлаштириш, мажлисларда қатнашиш, обуна ва шу каби касб фаолиятига тегишли бўлмаган ишларга жалб қилмаслик кераклиги таъкидланди. Ўқитувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш учун махсус ҳуқуқий хизмат ташкил этиш вазифаси қўйилди.

“Умумий ўрта таълим сифатини янги босқичга кўтариш керак. Ҳар бир синфда болаларнинг нималарни билиши зарурлигидан келиб чиқиб, давлат таълим стандартлари ва ўқув режаларини қайта кўриб чиқиш лозим. Дарсликларни энг замонавий методикалар асосида яратиш ва чоп этиш, мактабларда технология, мухандислик фанлари, математика, санъат, чет тиллари йўналишларини кучайтириш, бу борадаги лабораторияларни қайта жиҳозлаш талаб этилади. Мактабгача таълим ва олий таълим тизимлари билан узвийликни таъминлашга ҳам эътибор бериш керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Умумтаълим мактаблари директорлари ва ўринбосарларига бўлган талабни қайта кўриб чиқиш, бу лавозимга ҳақиқий бошқарувчилик – менеджерлик қобилиятига эга шахсларни тайинлаш, маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари масъулиятини кескин ошириш кераклиги қайд этилди.

Халқ таълими тизимини молиялаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2019 йил учун давлат бюджетини шакллантиришда мазкур соҳага молиялаштиришни ошириш, шунингдек, юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш учун Халқ таълими вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Мактабларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли бажариш учун халқ таълими тизимида махсус инжиниринг компанияси ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

Шунингдек, таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, мактабларнинг бюджетдан ташқари топаётган даромадларини уларнинг ихтиёрида қолдириш, мактабларда ички жамоавий назорат тизимини йўлга қўйиш, намунавий мактабларни кўпайтириш мақсадида мактаблар рейтингини ишлаб чиқиш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган йўналишлар бўйича мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди ва тегишли топшириқлар берилди.

www.prezident.uz

Педагоглар маҳорати янгича усулда оширилмоқда

2018.04.07 | Янгиликлар

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг метод кунларида уларга мунтазам равишда амалий-методик ёрдам кўрсатиб бориш, улар учун доимий ҳаракатдаги ўқув семинарларни ташкил этиш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарда “Аниқ фанлар”, “Табиий фанлар”, “Гуманитар фанлар” ва “Филология фанлар” йўналишида таянч мактаблари фаолияти йўлга қўйилди.

 

Таянч мактабларнинг асосий вазифалари  умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчига метод кунларида инновацион методлар ва ўқитишнинг илғор услубларини қўллаган ҳолда узлуксиз  малака оширишдан иборат.

Халқ таълими вазирлиги  ва Республика таълим марказининг масъул ходимлари ҳамда тажрибали ўқитувчилар томонидан  1005 нафар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методистлари ва 9624 нафар таянч мактаблари амалиётчи ўқитувчилар учун видео-ўқув семинарлар ташкил этиб борилмоқда. Унда ўқитувчиларининг касбий компетентлигини оширишда ахборот коммуникацион технологияларнинг ўрни, фанларни ўқитишда самарали усул ва воситалардан унумли фойдаланиш, таянч мактабларида ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув машғулотларини ташкил этиш усуллари бўйича тақдимотлар ўтказиб борилмоқда.

 

Таянч мактабларида жорий йилнинг январь-март ойларида ташкил этилган ўқувларда 324 минг нафадан ортиқ ўқитувчилар малакаларини оширдилар. Ўқув семинарларни янада самарали ташкил этиш мақсадида 968 нафар олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари ҳамда 1487 нафармаҳаллий ҳокимликлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, таълим сифатини ошириш юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Таянч мактабларидаги ўқув-семинарлар умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг касбий маҳоратини оширишга, ўқитишнинг замонавий илғор педагогик технологияларни дарс жараёнига қўллашга йўналтирилган бўлиб,  пировард натижада  таълим сифатини оширишга хизмат қилади.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Ижро интизомини таъминлашда раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги

Жорий йилнинг 9 март куни Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун барча даражалардаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш, умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ва ўқитувчиларининг иш вақти меъёрларини қайта кўриб чиқиш асосида ортиқча ҳисоботларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, билимлар беллашуви ҳамда таълим сифати мониторинги жараёнларини ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда вазирлик раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари ҳамда ижро интизомига масъул ходимлар, таълим сифати бўлими инспектор-методистлари ва кадрлар бўйича мутахассислар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент ва Ҳукумат қарорлари ва ҳужжатларини бажарилиши бўйича ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларида ижро интизоми ҳолати мониторинги натижалари, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, бу борада раҳбар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлиги масалалари муҳокама қилинди.

Вазирликка шу кунга қадар жами 399 та ҳужжат, шундан Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 41 та фармони, 125 та қарори, 13 та фармойиши ҳамда Ҳукуматнинг 218 та қарорлари ва фармойишлари келиб тушган бўлиб, ҳужжатлар ижроси бўйича вазирликнинг тегишли ҳужжатлари қабул қилинган ва ижрога йўналтирилган.

Ушбу ҳужжатлар ижроси бўйича вазирлик томонидан 53 та мақсадли ва комплекс ўрганишлар амалга оширилди. Ўрганиш натижалари 35 та мажлисларда муҳокама қилинди. Йиғилишларда тизимдаги 146 нафар раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, шундан 18 нафари лавозимидан озод этилди, 109 нафарига ҳайфсан эълон қилинди, 19 нафарига нисбатан ойлик иш ҳақига нисбатан жарима жазоси қўлланилди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп интизомий жазо чоралари Қашқадарё, Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги раҳбарларга нисбатан  қўлланилган.

Ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари томонидан мазкур йўналишда йўл қўйилган камчиликлар бирма-бир муҳокама қилиниб келгусида такрорланмаслиги юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилиш якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

 

Hello world!

Welcome to Сайты-сателлиты 2.0 . This is your first post. Edit or delete it, then start blogging!

WordPress Themes